Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 20 январидан «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» акциясига старт берилган эди.

Мазкур ташаббусда Наманган вилояти адлия бошқармаси ҳамда туман, шаҳар адлия бўлимлари ходимлари ҳам фаоллик кўрсатмоқда.
Чортоқ аҳолиси учун «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акцияси доирасида сайёр қабул ўтказилди.
Ушбу тадбирда ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан ҳуқуқий масалатҳлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Сайёқ қабул давомида бошқарма бошлиғи ўринбосари Д.Аҳмедов томонидан 20 нафарга яқин фуқаро қабул қилиб, уларнинг 15 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Уларнинг 3 та мурожаати шу жойнинг ўзида ҳал бўлган бўлса, 2 та мурожаат кўриб чиқиш учун адлия бўлими иш юритувига олинди.
Бундан ташқари, «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» акцияси доирасида 15 нафар фуқарога туғилиш ва никоҳ гувоҳномалари топширилди.





