Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, жисмоний чиниқтириш, қолаверса, улар ўртасида гиёҳвандлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш устувор вазифа ҳисобланади.

Бугун Поп тумани 2-сонли спорт мактабида волейбол бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди. Унда Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан келган жамоалар ғолиблик учун кураш олиб борди ва мусобақанинг республика босқичига сараланди.

Якуний натижаларга кўра, Поп тумани 1-, Янгиқўрғон 2-, Чортоқ тумани жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.