Капалаги: Кичкина, оч кулранг тусли бўлади. Тинч ҳолатда турганда иккала қаноти елкасига йиғилган бўлади.

Зараркунанданинг ипсимон (тасбеҳсимон) мўйловлари, олд қанотларида кумушсимон-кулранг тангачалари ҳамда ўзига хос қора доғлари мавжуд бўлиши уни аниқлаш учун энг муҳим , белгилардан бири ҳисобланади. 🐛Бундай белгилар қаторига куя қуртининг 1-ёшдан 4-ёшгача бўлган ривожланиши давридаги белгилари ҳам киради.
🐛🦋Бу ҳашаротнинг капалаги асосан тунда фаол ҳаракатланади, кундузи эса ўсимлик баргининг орқа қисмида жойлашиб олади.
🍅Помидор куясининг капалаги жуда сезгир бўлиб, ўсимлик озгина силкитилса тезда ён атрофга қараб учиб кетади.Урғочи капалак асосан ўсимлик баргининг остки, устки ва ўсув нуқталарига айрим пайтларда тупроққа тухум қўяди. 💮Тухуми цилиндр шаклда бўлиб, янги қўйилган тухумлари оқ рангда, камалаксимон товланиб, кийинчалик вақт ўтиши билан тўқ-сариқ тусга айланади. 💮Тухумдан чиққан қуртлар оқиш кулранг бўлиб, бош қисми эса қорамтир рангда (диагностик белги), бўлади. Қуртларнинг елка томонида биринчи кўкрак сегментида ярим юмалоқ қора доғ мавжуд. Ана шу белгиси билан у картошка куясидан фарқ қилади. 🍅Адабиѐтлар маълумоти бўйича помидор куяси жуда яшовчан бўлиб об-ҳаво шароитига қараб, агар озуқа етарли бўлса, личинкалари диапаузага кетмайди . У йилига 10-12 марта авлод бериб ривожланади. Қулай шароитда (иссиқхонада) зараркунанда узлуксиз ривожланиши мумкин. Натижада иссиқхоналар зараркунандани тарқалиш ўчоғи вазифасини хам бажаради. Иссиқхоналар зараркунанда ўчоғига айланмаслиги учун,Феромон тутқичлардан самарали фойдаланиш, профилактик қарши кураш ишларини олиб бориш ва мутахассис тавсияларига этибор қаратиш зарур бу борда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси агроном инспекторлари хам жойларда нозорат тадбирларини олиб бормоқдалар.🍅Помидор куясининг бир авлоднинг ривожланиши 24 кунда тугалланади.Битта урғочи ҳашарот ҳаёти давомида 260 тагача тухум қўяди. ✅Қарши кураш усуллари;🍅Помидор куяси помидорни барги гули ва ҳосилини зарарлагани учун унга қарши кураш усуларини бирма бир қўлаш тафсия этилади. ✅Бунда унверсал (сувли тузоқлар) дан фойдалинилганда сувли эритмага помидордан таёрланган маҳсулотни (томат) қўшиб ишлатилса помидор куясини капалакларини сувли эритмага илинади ва капалакларни сонини камайтиради.
🎫Феромон тутқичлардан мониторинг мақсадида қўлланилганда, делта тузоқларида 5-6 дона капалаклар кўрилганда кимёвий ишлов берилиш дала четлари, уватларда ва ариқ завурлар атрофларида итузумдошлар оиласига мансуб бўлган бегона ўтлар қолдиқларидан тозалаш ва йўқотиш; помидор етиштириладиган иссиқхоналарни мавсумий дезинфекция ва дезинсекция қилиш;помидор куясини учишини аниқлаш мақсадида феромон, сувли ва ёпишқоқ сариқ тутқичлардан фойдаланиш;помидор куясини пайдо бўлишини аниқлаш учун 1-2 дона, қарши кураш тадбирлари учун очиқ майдонда 15-20 дона, иссиқхоналарда 10 дона махсус фермон тутқичлар ўрнатиш.помидор ҳосили йиғиб олингандан кейин, унинг палакларини зудлик билан даладан чиқариб ташлаб йўқотиш, чуқур кузги шудгорлашни ўтказиш, шўр ювиш (Иссиқхонанинг тупроғини янгилаб туриш)каби агротехник тадбирларни амалга ошириш лозим.
Наманган вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Чортоқ туман бўлими инспекторлари Шерзод Юсупов, Бобур Ибрагимов





