Маълумки, Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Б.Мирзааҳмедов томонидан ҳафтанинг шанба куни туманларда сайёр қабул ўтказилмоқда.

Белгиланган режага кўра, 2024 йил 17 февраль куни Бюронинг Чортоқ туман бўлимида ташкил этилган сайёр қабулда ҳам фуқароларнинг суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш билан боғлиқ масалалари тингланди.
Бўлиб ўтган қабул жараёнида 14 нафар фуқаролар алимент, зарар, қарз ундириш, бола билан кўриштириш, ноқонуний қурилмани бузиш юзасидан мурожаат йўллашди.
Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилди. Қолган масалалар муддат талаб этгани боис, алоҳида назоратга олиниб, ечими юзасидан давлат ижрочиларига кўрсатмалар берилди.
Асосийси, Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мурожаатларга жойида ечим топишда муҳим бўлмоқда.





