Пиллачилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи саналади. Чортоқ туманида жорий йилда 3704 қути ипак қурти парваришлаб, 238 тонна пилла етиштириш режалаштирилган.

Мавсум муваффақияти ҳозирдан кўрилган чора-тадбирларга боғлиқ албатта. Айни шу масалада ўқув семинари ташкил этилгани ҳам бежиз эмас. Туман ҳокимлиги, вилоят "Агропилла", "Чортоқ агропилла силк" МЧЖ мутасадди раҳбарлари ҳамда соҳа мутахассислари пиллачилик соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш, бунда Вьетнам давлатининг илғор тажрибаларини маҳаллийлаштириш тўғрисидаги тажрибаларни айтиб ўтишди. Янги мавсумни бошлашда асқотадиган йўл-йўриқлар, фойдаланиш мумкин бўлган имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилди. Пиллачиликни ривожлантириш, касаначилик фаолияти орқали оилалар фаровонлигини ошириш ҳақида мулоҳазалар юритилди.





