Дасталаб 2-сектор ҳудудидаги “Бештол” маҳалласи еттилиги фаолияти, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари самарадорлиги билан ҳам танишилди.

Фуқаролар йиғини янги биносининг очилиш маросими ўтказилиб, маҳалла идорасига Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан ажратилган замонавий компьютер жамланмаси топширилди.

Чортоқ минерал суви туманнинг брендига айланган. Хорижий давлатлардан технологик ускуна ва дастгоҳлар ўрнатилиб, янги қувватлар ишга туширилди.

Ишчи гуруҳ томонидан вилоят саноатида муҳим ўрин тутувчи "Chortoq mineral water" корхонаси фаолияти кўздан кечирилиб, муаммо ва таклифлар ўрганилди.