Чортоқ тумани 4-сектор ҳудудидаги ушбу маҳалла фуқаролар йиғини биноси қурилиши учун “Ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобидан 562 млн сўм йўналтирилди.

Очилиш маросимида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Умурзақов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи М.Неъматиллаев, нуронийлар тадбир иштирокчиларини барча қулайликларга эга кўркам ва замонавий бино билан муборакбод этишди.
Рамзий лента кесилиб, иштирокчилар янги бинода яратилган шароитлар билан танишишди.





