Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Чортоқ туманида ҳам аҳолини яшаш шароитларини янада яхшилаш мақсадида намунавий лойиҳалар асосида замонавий кўп қаватли турар жой бинолари қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Давлатимиз томонидан халқимизга муносиб турмуш шароитлари яратиб бериш мақсадида узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ҳисобига бунёд этилиб, фойдаланишга топширилаётган ушбу янги замонавий, намунали турар жой биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, келажакда фарзандларимиз ҳам шундай чиройли, кўркам ва шинам уйларда яшашлари учун уларни кўз қорачиғимиздек асраб-авайлашимиз керак. Бунинг учун биринчи навбатда ушбу уйларнинг қурилиши бошланган даврдан бинонинг ёнғин хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш ва қурилиш ишларини ёнғин хавфсизлиги меъёрий қоида ва талаблари асосида олиб бориш лозим бўлади.

Қуйида қурилиш жараёнида уларни барпо этувчи пудратчи ташкилотлар ишчи хизматчиларининг иш фаолиятида риоя этишлари лозим бўлган ёнғин хавфсизлиги талаблари ва янги қуриладиган бинолар борасидаги ёнғин хавфсизлиги меъёрий қоида ва талаблари бўйича тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қурилиш ишларини олиб борувчи пудратчи ташкилотларга:

- қурилишда ишловчи раҳбар-ходимлар ва барча ишчи хизматчилар «Ёнғин ва техника хавфсизлиги» бўйича йўриқномадан ўтказилиши шарт;  - қурилиш ташкилоти ёки қурилиш фирмалари раҳбарлари томонидан буйруқ асосида қурилишда ишловчи ишчи-хизматчилардан кўнгилли ёнғин-ўчириш гуруҳи тузилиши лозим;  - қурилиш олиб борилаётган участкалардаги қурилиш-монтаж ишларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жавобгар шахс тайинланиши даркор;- ёнғин ўчириш автомобилларини эркин  ҳаракатланиши учун қурилаётган ва вақтинчалик биноларга йўлаклар ташкил этилиши керак;- қурилиш майдонига кириш дарвозаси атрофига қурилаётган бинолар йўлаклари, сув  хавзаларини жойлашуви, алоқа ва  ёнғинга  қарши қурилмалар  туширилган  бош  режалар  осиб  қўйилиши  лозим;  - қурилаётган бинолар ичкарисида, ёнувчи  материаллар, гарбит кальций, кислород  ва  газ  баллонларини сақлаш  учун  вақтинчалик  омборхоналар  ташкил  этиш  ман  этилади. Қурилаётган  ва бошқа  бинолар  билан  ишчи  ва  хизматчиларни  вақтинчалик  вагонлари  ҳамда  вақтинчалик қурилмаларни оралиқ  масофаси 18 метр бўлиши  лозим. Қурилаётган биноларни умумий хажмини эътиборга  олиб  қурилиш  майдонларида вақтинчалик  ёнғинга  қарши  сув  сиғимлари ҚМҚ 2. 04. 02 - 97.  талаблари асосида ташкил этиш даркор; Фавқулодда вазиятларда ёнғин содир бўлганда ишчи-хизматчиларни  хавфсиз  жойга  кўчириш  учун эвакувация режасини  ишлаб чиқиш;- ишчи-хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёнғин хавфсизлиги  бўйича йўриқномалар  ўтказиб, махсус журнал  юритилиши ҳамда ишловчиларнинг ҳар бири таништирилиб, имзо қўйиши лозим;- пайвандлаш ва бошқа оловли ишларни олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидалари асосида  бажарилиши  лозим.  Қурилиш  материаллари  ва  бошқа  моддий товар-материалларини тартибга келтирилиши ва ёнғинга  қарши  оралиқ  масофалари сақланиши керак.Қурилиш  майдонини  дастлабки  ёнғин  ўчириш  воситалари  билан  таъминланиши зарур ва шарт. Қурилиш майдонида белгиланган жойдан ташқарида сигарета чекиш ва очиқ оловдан фойдаланиш қатъиян таъқиқланади. Қурилиш жараёнида юқоридагиларга амал қилиш нафақат хавфсизлик, балки мукаммаллик ҳам асосидир.

Жаҳонгир Абдураҳимов, Чортоқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходими, майор