Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан умумтаълим мактабларида ўқувчиларга иккита хорижий тил ва касб ўргатиш тизимини жорий этиш йўлга қўйилмоқда.

Республика ишчи гуруҳи Чортоқ туманидаги ўрганишлари давомида "Зафар Диёр" маҳалласидаги 50-мактаб ҳамда "Бозорбоши" маҳалласидаги 22-мактабларда бу борада олиб борилаётган ишларга эътибор қаратди.
Касб ўргатиш ишларини самарали йўлга қўйиш мақсадида хоналар шунга мос равишда жиҳозлар билан таъминланди. Айни пайтда ўқувчиларга тикувчилик ва дастурлаш йўналишида касб ўргатилиб, хорижий тиллардан сабоқ берилмоқда.





