“Чортоқ туманида маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” ихтисослашувидан келиб чиқиб, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар”. Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Анваржон Ортиқов иштирокида ўтказилган матбуот анжумани шу мавзуда бўлди.

Секторлар кесимида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан манзили иш ташкил этилиб, хонадонлар иқтисодий-ижтимоий аҳволи бўйича 3 тоифага ажратиб олинган.
Ҳар бир ҳудуднинг “ўсиш нуқтаси”дан келиб чиқиб, янги манбаалар яратиш чоралари кўрилмоқда.
Доимий ва мавсумий иш ўринларидан ташқари ҳақ тўланадиган жамоат ишлари, ижара асосида ер ажратиш ҳисобига, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ўзини ўзи банд қилиш, ҳунармандчилик, уста-шогирд анъанаси орқали, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашилади.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.





