Ўрганишлар давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишлари бўйича белгиланган вазифалар ижросига эътибор қаратилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигида ишга солинмаган янги захираларни сафарбар этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳам ўрганилди.
Меҳмонлар дастлаб «Аsh shafi» диагностика ва даволаш маркази ҳамда «Chortoq sadaf shifo» тиббий соғломлаштириш, реабилитация маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.
“Бешкапа” ёшлар тадбиркорлик ва саноат зонасида лойиҳа ташаббускорлари билан мулоқот давомида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммо ва таклифларини ўрганишди, ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечиришди.
Фаолиятни кенгайтириш, муаммолар ечими юзасидан фикрлар билдирилди.





