2024 йил 6 март куни Чортоқ тумани секторлар раҳбарларининг маҳаллий тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган юзма-юз мулоқотдан кўзланган мақсад

тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишдан иборат бўлди.

Учрашувда Чортоқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестицияларни кенг жалб қилиш, инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар ва экспортёр корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Очиқ мулоқот давомида тадбиркорларнинг кредит ажратиш, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ва бошқа таклиф ва муаммолари тингланди. Мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, ечими бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқ берилди.