“Энг намунали маҳалла раиси” кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичида Чортоқ туманидаги "Арбағиш" МФЙ раиси Орифжон Темиров муносиб иштирок этди

Давлатимиз Раҳбарининг “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 402-сонли қарорига мувофиқ “Энг намунали маҳалла раиси” танловини ўтказиш белгиланган.

Танловнинг асосий мақсади туман (шаҳар)ларда маҳалла раисларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, тизим ходимларининг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда намунали маҳаллалар доирасини кенгайтириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ижтимоий шериклик муносабатларини янада кучайтириш, ўз фаолиятида сезиларли ютуқларга эришаётган маҳалла раислари фаолиятини рағбатлантириш ҳисобланади.

Танлов натижаларига кўра, Чортоқ тумани 1-сектор ҳудудидаги "Арбағиш" маҳалласи раиси Орифжон Темиров муносиб иштирок этиб, совриндорлар сафидан жой олди.