Ёшларнинг иқтидорини намойиш этиш ва қўллаб-қувватлаш, соғлом фикрлашига кўмаклашиш, спортга ошноликларини янада ошириш, билим-тафаккурларини бойитиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлашга қаратилган "Беш ташаббус" олимпиадасининг навбатдаги мавсумига старт берилди.

Ушбу ташаббусда ҳар мавсумдаги каби чортоқлик спортчилар юқори марраларни забт этишни ният қилган. Шу сабабли бугунги маросимни улар илиқ кайфиятда кутиб олишди.

Олимпиаданинг маҳалла босқичи бугундан бошлаб ҳудудларда бошланади.