Чортоқ туманидаги 43-мактабда "Ўзбекистон" ва "Хайрли" маҳаллалари аҳолиси вакилларининг мурожаатлари тингланди.

Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, очиқ мулоқот орқали фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги сайёр қабулда маҳалла инфратузилмаси, ҳаёт ва фаолият билан боғлиқ турли масалалардаги мурожаатлар қайд этилди.
Туман ҳокими Илҳомжон Саттаров, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этган қабулда газ, электр таъминоти, уй-жой, ишга жойлашиш, йўл қурилиши, кўча ёритиш чироқлари ўрнатиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш каби масалалар ечими юзасидан масъулларга вазифалар қўйилди.





