Чортоқ туманида Наврўз байрами ҳамда Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.

Меҳр ва саховат кўрсатиб яшаш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир. Шу сабабли ҳар биримиз ён-атрофимизда ёрдамга муҳтож кишилар бўлса, қўлимиздан келганча уларга яхшилик қилиб қолсак, айни муддао бўлади.

Эзгу ташаббус тумандаги ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланди. Маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар, якка-ёлғизлар ҳолидан хабар олиш асносида озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиб, хонадон эгаларининг дуолари олинди.

 Бу каби эзгу ишлар давом этмоқда.