Кўҳна ва навқирон Наврўз байрамини халқ сайли сифатида нишонлаш анъанага айланди. Бугун Чортоқ туманининг марказидан тортиб маҳаллаларда бунга яққол гувоҳ бўлишингиз мумкин. Ҳамюртларимиз Наврўз шодиёналарини ўзгача ҳурсандчилик билан тантана қилмоқдалар.

Дошқозонларда ифторлик дастурхони учун сумалаклар пиширилди, болажонларга улашилди.

Чортоқ тумани марказида "Олам нурга тўлсин сен билан Наврўз!", деган бош ғоя асосида умухалқ сайли ўтказилди. Ёзги томошагоҳда гала концерт бўлиб ўтди.

Тадбирларда туман ҳокими бошчилигида секторлар раҳбарлари, ташкилотлар, таълим муассасалари, жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.