Давлатимиз раҳбари Сайхунобод туманида фаоллар ва аҳоли вакиллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида "Томорқадан оқилона фойдаланишда туб бурилиш ясашимиз керак"-дедилар ва бу борада мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалий ишга киришиш зарурлигини билдирдилар.

Чортоқ тумани 1-сектор ҳудудидаги "Кесканёр" маҳалласида айнан юқоридаги топшириқ ижроси бўйича семинар ўтказилди. Туманда 34649 та аҳоли хонадонида 1579 гектар томорқа ер майдони бор.

"Кесканёр" маҳалласида 2742 нафар аҳоли бўлиб, 36 гектар томорқага эга. Қайси хонадонга кирманг, қўшимча даромад топиш учун қилинаётган ҳаракатга гувоҳ бўласиз.

Барча маҳаллаларнинг “еттилиги”, томорқачилар иштирокидаги семинарда Президент давлат маслаҳатчисининг ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев ўз тавсияларини берди.

Вилоят ҳамда тумандаги “Халқ қабулхонаси” масъуллари, туман ҳокими И.Саттаров, ҳоким ўринбосарлари ва секторлар раҳбарлари билан бир нечта хонадонларга кирилди. Ижобий ҳолатлар баробарида амалга оширилиши лозим чораларни айтилди. Ҳар битта оилада парранда, чорва ҳайвонлари боқиш, шу орқали ўз рўзғорини бутлаш, хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.