Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Чортоқ туманида бўлди. Вазир дастлаб “IT-School” ўқув маркази фаолияти билан танишди.

Фрилансерлар ва ёш дастурчилар билан учрашиб, зарур тавсиялар берди. АйТи экспорти режалари билан қизиқди. "Имкон" лойиҳаси орқали қисқа курсларда имконияти чекланган ёшларни масофадан ўқитиш, хотин-қизлар бандлиги бўйича фрилансерлик фаолияти йўлга қўйилганини эътироф этди. Фаолиятни кенгайтириш юзасидан келишиб олинди.
Кейинги манзил "Stanford" нодавлат таълим маркази бўлди.
Тадбиркор Бекзод Турғунов томонидан бунёд этилган ўқув марказида асосан АйТи сабоқлари ҳамда инглиз тили ўқитилади.
Эътиборлиси, келгусида бу ерда масофадан туриб хизмат кўрсатувчи BPO ва унга малакали кадрлар етиштириб берувчи марказлар ҳам ташкил этилади. Шунингдек, дастурий маҳсулотлар экспорт қилишга ихтисослашган АйТи компания очиш кўзда тутилган.
Бундай марказлар ёшларнинг таҳсил олишлари учун катта имконият экани таъкидланди.
Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





