Йўл инфратузилмасини яхшилаш, йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш учун барча иштирокчиларга муносиб шароитларни яратиш муҳим вазифа ҳисобланади.

Навбатдаги пресс-тур бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишишга бағишланди. Чортоқ тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъуллари иштирокида йўл инфратузилмасини яхшилаш, йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш учун барча иштирокчиларга муносиб шароитларни яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Йўл инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишларга ҳамоҳанг тарзда туман ҳудудидаги мавжуд йўл белгилари янгиларига алмаштирилмоқда. Бу каби амалий ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилади.





