Маданият ва санъат ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Санъатга ошно бўлган инсондан ёмонлик чиқмайди. Қолаверса, санъатнинг миллат тарбиясидаги аҳамияти катта. Шу боис ҳар бир халқ ўз санъатини асрайди, ардоқлайди. Уни авлодларга бус-бутун етказишга ҳаракат қилади.

Президентимизнинг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 15 апрель “Маданият ва санъат ходимлари куни” сифатида нишонлана бошланди.
Ушбу сана муносабати билан туманимиз маданият ва санъат ходимлари, соҳа фахрийлари ҳамда умидли ёш ижрочиларни касб байрамлари билан самимий табриклаймиз!





