“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” – КЕНГАШ – СЕНАТ. Бу уч бўғинли ҳамкорлик тизими  самара берадими? Албатта самара беради. Қачонки, маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда  туман(шаҳар), вилоят Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг  “Маҳалла еттилиги” билан  ҳамкорлик механизми тўғри йўлга қўйилса. Наманганда бунга имконият бор.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг доимий ишловчи аъзоси  Маҳмуджон Парпиев  халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Равшан Абдуллаев, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳамда “Маҳалла еттилиги”даги масъул мутасаддилар иштирокида  ўтказилган йиғилишда  айнан шу мавзуда фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Сенатор маҳаллалардаги ишсизликни бартараф этиш, тадбиркорлик фаолиятини яширишга уринаётганларни аниқлаш, уларни тегишли тартибда имтиёзли миқдордаги  солиқ таклифлари билан рўйхатга олиш заруратлари ҳақида гапирди ва йиғилиш иштирокчилари бунга ўз муносабатларини билдирдилар.

Йиғилишда “Маҳалла еттилиги”га кўмаклашиш мақсадида  ишлаб чиқилган уч бўғинли ҳамкорлик тизимини тўлақонли ҳаракатга келтириш  бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди.