Бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам узоқ йиллик тарихга эга маданий мерос объектлари мавжудки, улар халқимизнинг ўтмиши, маданиятидан сўзлайди.

Бугунги кунда улар сони 8208 та бўлиб, шундан 4748 таси археологик ёдгорлик, 2250 таси архитектура ёдгорлиги, 678 таси монументал санъат ёдгорлиги, 532 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

Жумладан, Наманган вилояти Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи нафақат республикамизда, балки хорижда ҳам алоҳида ўринга эга обод ва кўркам маданий мерос объекти ҳисобланади.

Рамзий дарвоза, мақбара, масжид, музей, айвон, кутубхона, меҳмонхона, эҳсонхона ва маъмурий бинодан иборат мазкур мажмуа Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасидаги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган.

Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати