Хўш, нега арчаларни асрашимиз керак? Сабаби игна баргли дарахтлар туркумига кирувчи арчалар нафакат ис газини қабул қилиб тоза кислородга айлантиради. Балки, ҳаво таркибидаги кўплаб касаллик тарқатувчи микробларни зарарсизлантирувчи фитонсид моддалар ажратиши билан ҳам аҳамиятга эгадир.

Маълумотларга қараганда, 100 минг кишилик шаҳар аҳолисининг фитонсид моддаларга бўлган эҳтиёжини бир гектар майдондаги игна баргли дарахтлар қоплаши мумкин.  Аммо, сўнги пайтларда “Арча унсимон” қурти бу ниҳолларга зиён етказмоқда. Натижада уларнинг қуриш ҳолатлари кузатилмоқда.

Зараркунандаларга қарши курашиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан 17 апрелдан 8 майгача “Долзарб ўн беш кунлик” эълон қилинган. Бу жонзот  катталиги 2-3 мм бўлиб ранги сарғиш, қизғиш ва кулранг тусда бўлади. Май ойи давомида ва июнь ойи бошларигача   ўртача 280 тагача тухум қўяди. Кимёвий препаратлар қўллаш уни бартараф этишнинг яхши самара берадиган усулидир.

Шерзод Юсупов, Наманган вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Чортоқ тумани бўлими инспектори