Чортоқ туманидаги "Тўпқайрағоч" маҳалласида ҳашар уюштирилди. Сел хавфининг олдини олиш мақсадида "Мўл ҳосил" кўчасидан оқиб ўтувчи "Кашанак" ариғи чопилди.

Техникалар жалб этилиб, маҳалладошлар уюшқоқлигида сув йўли равон ҳолатга келтирилди. Ҳашарчиларга ош тортилиб, дуолар қилинди.