Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов бошчиликларида Чортоқ туманидан муборак ҳажга борадиган зиёратчиларга йиғилиш ўтказилди.


Зиёратчиларнинг саломатлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, овқатланиш рационига қатъий амал қилиш, иссиқ иқлим шароитини инобатга олиш ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш каби жиҳатларга ҳам алоҳида урғу қаратиш кўрсатмалари берилди. Шунингдек, ҳаж амаллари адо этиш, ҳажнинг фарз, вожиб ва суннат амаллари ҳамда дуолар қабул бўладиган манзиллар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.





