Камолов Нуриддин Ҳусниддинович Чортоқ тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Н.Камолов 1983 йили Чортоқ туманида туғилган. 2003 йили Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: молия-иқтисод.

Меҳнат фаолиятини 2003 йили  ДАТ  "Асака" банки Наманган вилоят филиали валюта айирбошлаш шахобчаси назоратчилигидан бошлаган.

2003-2014 йилларда ДАТ  "Асака" банки Наманган вилоят филиалида етакчи  мутахассис, бўлим бошлиғи.

2014-2022 йилларда "Асака" АТ  банки Наманган вилоят филиали кредит бўлими мутахассиси, етакчи  мутахассиси, кредитларни мониторинг қилиш сектори бошлиғи.

2022 йилдан тайинловга қадар Чортоқ туманидаги Зафар Диёр номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси вазифасида фаолият юритган.