Наманганда ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда улар содир бўлганида тўғри ҳаракат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш мақсадини қамраб олган “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда фахрли 1-ўрин Чортоқ туманидаги 54-мактабнинг "Халоскор" ҳамда Поп тумани 3-сонли касб-ҳунар мактабининг "Қалқон" жамоаларига насиб этди.

Фаол иштирок этган жамоалар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.