БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра, 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланиб келинади.

▫️Матбуот эркинлиги - сўз, шахс, виждон эркинлиги сингари сиёсий ҳуқуқлардан бири бўлиб, матбуотнинг эркин фаолият кўрсатишини, кишиларнинг матбуотда ўз фикр ва туйғуларини тўсиқларсиз ифода эта олишини ифодалайди.
▫️Матбуот эркинлиги — матбуотнинг моҳиятини, унинг жамият ҳаётидаги ўрнини белгилайди. Сиёсий жиҳатдан Матбуот эркинлиги демократия куринишларидан биридир.
▫️Республикамизда матбуот эркинлигини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш йўлида хизмат қилаётган соҳа вакилларини ушбу кун билан муборакбод этамиз.
☑️ Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларга 3 май –Жаҳон Матбуоти эркинлиги куни муборак бўлсин.





