Хабар берилганидек, май ойи маҳалла тизимида маъданий ва маърифий тадбирлар ойлиги этиб белгиланди. Ушбу ойда диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳлар бўйлаб сайр қилинмоқда.

Янги Наманган туманининг Абу Райҳон Беруний номидаги маҳалласи фаоллари, нуронийлари обод манзил, мўътабар маскан — Султон Увайс Қараний мажмуасида бўлдилар.

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида жойлашган ушбу зиёратгоҳ тубдан қайта қурилиб, кўркам масканга айлантирилган. Рамзий дарвоза, мақбара, масжид, музей, айвон, маъмурий бино ва кутубхонадан иборат мазкур қадамжо одамлар орасида “Балиқликўл” номи билан машҳур.