2024 йил 7 май куни “Чортоқ агросервис” машина трактор паркида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, вилоят прокуратураси, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар 

бошқармалари раҳбарияти, туман ҳокими Илҳомжон Саттаров, тегишли ташкилотлар, секторлар ва отрядлар раҳбарлари, комбайн операторлари иштирокида семинар ўтказилиб, мавсум олдидан ўримга масъуллар билан мулоқот ўтказилди. МТПда 10 та (8 та “Класс доминатор”, 1 та “Кейс”, 1 та “Вектор”) комбайнни марказлашган ҳолда мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилди. Ушбу техникалар бир сафда ҳаракатлантирилиб, уларнинг механизмлари қай даражада созлиги яна бир бор кўрикдан ўтказилди.

Вилоят ишчи гуруҳи томонидан ғалла ўримини тез ва сифатли якунлашда техникаларнинг созлиги муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланиб, уларнинг соз ҳолатда ишлаши, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа жиҳатлар юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати