Чортоқ туманида пилла теримининг дастлабки ҳосили тарозидан ўтказилиб, хирмонга барака тиланди.

Пиллакорларнинг пули тарозининг устида берилди. Мавсум илғорлари совғалар билан тақдирландилар.
Пилла деҳқончиликнинг ҳандалаги ҳисобланади. Соҳа ривожи туфайли кўплаб юртдошларимизнинг бандлиги таъминланади. Касаначиларнинг жисмоний шахсларга ҳисобланадиган даромад солиғидан озод қилиниши, шунингдек, пилла боқувчилар ва касаначиларнинг мавсум даврида йиллик иш стажи ҳисобланиши катта имтиёз бўлди. Бу имтиёз, албатта, пиллачиликни ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланиб, кўзланган натижаларга эришилмоқда.





