Чортоқ туманида ДХХ кубоги мусобақаларининг ғолиблари тақдирланди. Мини футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун ўтказилаётган мусобақалар ёшларнинг чинакам спорт байрамига айланди.

Унинг ҳудудий босқичларида Чортоқ туманидаги 57 та маҳалладаги уюшмаган кўплаб футболсевар ёшлар ўзаро баҳслашдилар. Спорт уларни бирлаштирди, дўстлик, ҳамжиҳатлик янада мустаҳкамланди.
Туман босқичига етиб келган 4 та жамоа орасида 3-сектор ҳудудидаги "Туркистон" жамоаси ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
"Бешкапа" (2-ўрин), "Ўзбекистон" (3-ўрин) жамоалари ҳам финалда фахрли ўринларни эгалладилар.
Қизлар жамоалари ўртасида "Арбағиш" 1-, "Боғ" 2-, "Оромгоҳ" 3-ўринга сазовор бўлди.
Тақдирлаш маросимида туман ҳокими, секторлар раҳбарлари фахрли ўринларни қўлга киритган ғолиб жамоалар ва ёшларга совғаларни тантанали топширдилар.





