Чортоқ тумани марказида тирбандликларнинг олдини олиш, ҳайдовчиларга қулайлик яратиш, энг асосийси, ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш, содир бўлиши мумкин бўлган 

йўл транспорт ҳодисаларини камайтириш мақсадида бугундан синов тариқасида 4Р-118 автомобиль йўлида бир томонлама ҳаракатланиш жорий қилинди. Тартибли ҳаракатни таъминлаш мақсадида ички ишлар бўлими раҳбарияти назорати остида йўл патрул хизмати ҳамда профилактика инспекторлари томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.