Футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун ўтказилган мусобақаларнинг ҳудудий босқичларида Чортоқ туманидаги 57 та маҳалладаги уюшмаган кўплаб футболсевар ёшлар ўзаро баҳслашдилар.

Туман босқичига етиб келган 4 та жамоа орасида 1-сектор ҳудудидаги "Ласкидон" жамоаси ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

"Навбаҳор" (2-ўрин), "Байналмилал" (3-ўрин), "Саркор" (4-ўрин) жамоалари ҳам совриндорлар сафидан жой олишди.

Тақдирлаш маросимида туман ҳокими, секторлар раҳбарлари фахрли ўринларни қўлга киритган ғолиб жамоалар ва ёшларга диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғаларни тантанали топширдилар.