Вилоятимиз ва унинг атоқли намоёндалари ҳақида батафсил маълумот берувчи қомус тақдим этилган анжуманда таниқли ижодкорлар – Содиқ Сайҳун, Боқий Мирзо ва Қамбар Ҳайдар ушбу китобнинг

аҳамияти ҳақида сўз юритиб, ундаги маълумотлар Наманган тарихини ўрганишда қимматли манба бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтишди. Олийгоҳ кадрлар бўлими бошлиғи Аҳмаджон Солиев, ахборот-ресурс маркази раҳбари Озода Мамадалиева, декан ўринбосари Анваржон Деҳқонов меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, энциклопедиянинг кейинги жилдлари ҳам тез орада чоп этилишига умид билдирдилар.Тадбир сўнгида китоб муаллифи Рустамжон Умматов институт кутубхонаси учун қомуснинг биринчи жилдидан 50 донаҳадя қилди.





