Республика мактабларида ўқув машғулотлари якунига етиб бормоқда. Табиийки, ўқув биноларини жорий таъмирлаш ишларини бошлаш керак.

Бу бўйича Чортоқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан умумтаълим мактабларига ўқув йили якуни бўйича мактабларни жорий таъмирлаш учун қурилиш хомашёлари тарқатилди. Жумладан, оқ бўёқ (эмал) 3 кг ли 650 дона, қизил бўёқ (эмал) 3 кг ли 850 дона, водоэмульсия (Атлас) 20 кг ли 468 дона етказиб берилди.