Муборак Каъбатуллоҳни тавоф қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг энг катта орзуларидан. Юртимиздаги тинчлик, хотиржамлик туфайли  ватандошларимизнинг ушбу истаги амалга ошмоқда.

Чортоқ туманидан бу йил жами 101 нафар фуқаро ана шу улуғ сафарга бориш бахтига муяссар бўлишди. Улар сафида узоқ йиллар юрт ривожи учун хизмат қилган азиз инсонлар талайгина.

1-сонли касб-ҳунар мактабида 1-гуруҳдаги 52 нафар зиёратчиларни сафарга кузатиш тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Илҳомжон Саттаров ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этишди. Сафар олдидан зиёратчиларга оқ йўл тилаб, дуои фотиҳа қилинди.