Зиёвиддинов Ғиёсиддинхўжа Аҳмадхонович Чортоқ тумани статистика бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди У 1980 йили Чортоқ туманида туғилган. 2001 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини ёшлар ташкилотида бошлаб, 2005-2012 йилларда Чортоқ тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, Наманган вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси, статистика бошқармасида мутахассис вазифасида ишлаган. 2012-2022 йилларда Чортоқ тумани статистика бўлимини бошқарган. Шундан сўнг меҳнат фаолиятини “Ҳазратишоҳ” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вазифасида давом эттирган.