Чортоқ туманида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йил 1-мавсумида энг кўп овоз тўплаб, ғолиб деб топилган 14 та таклиф учун 16 млрд 8 млн сўм (2023 йил 1-мавсумга нисбатан 4 млрд 58 млн сўм кўп) маблағ йўналтирилмоқда.

Жумладан, тиббиёт бирлашмасига 1 млрд 185 млн сўмлик оргтехника ва кондиционерлар сотиб олинди. Тиббий аппаратура харидига 1 млрд 360 млн, “Алихон” ҳудудий бўлими (700 млн) ҳамда болалар сиҳатгоҳи биноларини таъмирлашга 1 млрд 360 млн сўм йўналтирилади.

“Ласкидон” маҳалласида 3.2 км,  “Қорабоғ” МФЙда 2.2 км, “Обод диёр”да 2.5 км ички йўллар асфальтланади.

Спорт мактаби ўйингоҳини таъмирлаш ва ёритишга 1 млрд 360 млн, моддий техник базани ривожлантириш учун ихтисослаштирилган мактабга 1 млрд 211 млн, 10-мактабга 910 млн сўм, 22-мактабга 620 млн, 28-мактабга 1 млрд 32 млн сарфланади. 33-мактаб атрофи девор билан ўралиб, ошхона ва фаоллар зали таъмирланади, эшик-ромлар янгиланади. 12-мактабга янги ошхона қурилади.

Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати