Чортоқ тумани марказидан олисдаги "Алихон" маҳалла фуқаролар йиғини биносига интерактив ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи интерфаол киоска ўрнатилди

Ушбу қулайлик туфайли туман марказидан 19 километр узоқликда жойлашган маҳалла аҳли энди истаган пайтда 37 турдаги давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин.
Шунингдек, мазкур қурилма орқали зарур маълумотни саноқли дақиқалар ичида олса бўлади. Янада қулайлиги, ушбу инфокиоска 24/7 тизимида ишлайди.
Инфокиоска ёрдамида таълим олаётганлиги, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик рўйхатини қайд этиш, кам таъминланган деб эътироф этилганлик, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, солиқлар ва йиғимлардан қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларга эга бўлиш мумкин.
-Буларнинг барчаси аҳолининг узоғини яқин қилиш, вақтини тежашда муҳим омил бўлмоқда. Йил якунига қадар инфокиоск хизматлари турини 70 тага етказиш кўзда тутилган,-деди туман адлия бўлими бошлиғи Дилшодбек Неъматов.





