Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Шухрат Алиев томонидан «Хавфсиз маҳалла» ойлиги доирасида амалга оширилган ишларни ўрганиш мақсадида Чортоқ туманида бўлиб,

дастлаб, туман ИИБнинг навбатчилик қисми ва фуқароларни қабул қилиш хонаси фаолияти ҳамда у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, «А.Навоий», «Чиғатой», «Дилдош» ва «Сарой» маҳаллалари еттилиги билан ҳам учрашиб, уларнинг жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишидаги олиб бораётган ишларини атрофлича таҳлил қилди. Шундан сўнг, «Сарой» маҳалласи биносида ташкил этилган касб-ҳунарга ўргатиш марказида тикувчиликни ўрганаётган аёллар билан суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва муаммолари тингланди ҳамда уларга ўзини ўзи банд этиш, оилавий тадбиркорлик ва қўшимча даромад манбаини яратиш борасида тавсиялар берилди. Бундан ташқари масъул раҳбарларга касб-ҳунарга эга бўлган аёллар бандлигини таъминлаш ва етарлича шарт-шароитлар яратиб бериш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давомида маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида «маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлиги ва бирдамлигини кучайтириш, ҳудудларни тўлиқ видеокузатув орқали назорат қилиш, аҳоли муаммоларига самарали ечим топиш, ишсиз ва миграциядан қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, айниқса, низоли оилалар, жиноят содир этишга мойил шахслар, шунингдек, спиртли ичимлик истеъмол қилишга ружу қўйган шахслар билан алоҳида манзилли ишларни ташкил этиш бўйича масъул ходимлар зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.