Туризм – ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, инвестиция ва экспортни кўпайтиришга имкон берадиган соҳа. Шу боис бу соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарур.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чортоқ туманида туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар, дам олиш ва меҳмонхона масканлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Вилоят ва туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар ҳамда уларнинг туман бўлимлари мутасаддилари иштирокидаги учрашувда Чортоқда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари масъуллар эътиборини куни кеча Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган муҳим вазифалар ижросига қаратди. Тадбиркорлар ва лойиҳа ташаббускорларининг муаммо ва таклифлари тингланиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Янги лойиҳалар учун зарур бўлган ер ва сув ресурслари билан боғлиқ масалаларни ўрганиш, мастер режа ишлаб чиқиш, алоҳида дастур қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.





