Айни кунларда Чортоқ туманидаги экин майдонларида пишиб етилган эртаки маҳсулотлар эл дастурхонига тортиқ қилиш мақсадида йиғиштириб олинмоқда.

"Бешкапа" маҳалласи ҳудудида Ботиржон Давлатов 3 ой аввал 75 сотих майдонга Туркия давлатидан келтирилган "Долби F1" навли эртапишар тарвуз кўчатларини иссиқхона усулида плёнка остига эккан эди. Сабр билан қилинган машаққатли меҳнат бугун ўз самарасини бера бошлади. Полизда ғарқ пишган тарвузлар кўзни қувонтиради.

Маҳаллий маҳсулот харидоргир бўлиши бор гап экан. Шу боис тарвузлар пайкалнинг ўзида катта йўл ёқасида сотувга чиқарилмоқда.