Чортоқ туманида иқтисодий идоралар, бюджет ташкилотлари, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида кечиктириб бўлмайдиган

устувор вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокама қилинди. Жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини бажарилиш ҳолати, муаммоли кредитларни ундириш, тадбиркорлик субъектлари, мева-сабзавотчилик ва деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ўзини ўзи банд қилиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар бандлиги дастури ижроси каби масалалар кўриб чиқилди. Туман ҳокими томонидан ҳар бир йўналиш бўйича кўрсаткичларни яхшилаш юзасидан масъуллар олдида турган келгуси вазифалар белгилаб берилди.