Чортоқ туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг аҳолини яшаш ҳамда турмуш шароитларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабули бўлиб ўтди

Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янгича тизим яратилиб, жойларда сайёр қабуллар ташкил этилаётгани фуқароларни ўйлантираётган кўплаб масалаларнинг ижобий ечим топишига сабаб бўлмоқда.

"Ором" мажмуасида ташкилланган сайёр қабулни ҳам юртимизда амалга оширилаётган “инсон қадри учун” тамойилининг, халқимизни давлатдан рози ҳолда яшашини таъмин этиш йўлидаги амалий ҳаракатларнинг яққол намойиши, дейиш мумкин. Юзма-юз мулоқот давомида вилоятимиз туманларидан келган аҳоли вакилларининг мурожаатлари жойида ўрганилиб, ижобий ечим топиш чоралари кўрилди.