Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини қўллаб-қувватлаш,  уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига бағишланган ўқув-семинари якунида тақдирлаш маросими ўтказилди.

Унда вилоятдаги фаолият самарадорлиги кўрсаткичи юқори баҳоланган бир гуруҳ хотин-қизлар фаолларининг меҳнати эътироф этилди.

Жумладан, Чортоқ туманидаги "Қорамурут" маҳалла хотин-кизлар фаоли Наргиза Боқиева Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланди.