Республика Ишчи гуруҳи томонидан Чортоқ туманида ички йўлларни созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси тасарруфидаги Чортоқ туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан оғир ҳудудлар ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида “Кесканёр” маҳалласи “Шодлик” массивининг 1 километр масофадаги ички йўлларини шағаллаш ва текислаш ишлари олиб борилди.

Бунинг учун 10 та махсус техника ва 18 нафар йўлсозлар жалб этилди.