Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан Чортоқ туманидаги ўрганишлар давомида маҳаллаларда хонадонларга йўқловлар уюштирилди.

Жумладан, "Гулдиров" маҳалласи "Зиёратгох" кўчасида яшовчи М.Усмонова ҳамда "Булоқ" кўчасида яшовчи А.Инамовлар ҳолидан хабар олиб, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Ишчи гуруҳи томонидан кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш масаласига ҳам эътибор қаратилмоқда. Жумладан, "Дўстлик" маҳалласининг  "Субҳидам" кўчасидаги 6-уйнинг том қисмидаги муаммолар бартараф этилди.

Шунингдек, Чортоқ тумани 1-сектор ҳудудидаги "Ласкидон" маҳалласида ҳашар асосида ички йўллар четларини бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлари давомида ташқи миграцияда юрган ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича иш ташкил этилди. Улар билан онлайн мулоқот қилиниб, ҳол-аҳвол сўралди. Бўш иш ўринлари, тадбиркорлик фаолияти орқали даромад топиш ҳақида маълумот берилди.