Хабарингиз бор, Чортоқ туманида Республика Ишчи гуруҳи томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлашни кучайтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, 3-сектор ҳудудидаги "Ўрикзор" маҳалласининг "Кўҳинур" кўчасида электр тармоқларини янгилаш, шағаллаш ва шибен солиш ишлари бажарилмоқда.
Республика ишчи гуруҳи жараёнлар билан танишиб, масъуллар билан йўл қурилиши, электр тармоқлари, ободонлаштириш борасида бажариладиган ишлар натижадорлиги юзасидан суҳбат олиб боришди.





